Эрон давлат телевиденияси Теҳрон ўзининг «қизил чизиқлари»ни бузиш деб атаган Исроилнинг бир қатор ҳаракатларидан сўнг мамлакат бўйлаб йиғилган тарафдорлари қасос олишга чақираётгани тасвирини эфирга узатди.
Давлат телевидениеси бошловчиси шундай деди:
Бағдод билан Теҳрон ёки Байрут ва Теҳрон ўртасида фарқ йўқ, [Исроил] режими бу жойларнинг барчасини нишонга олади. Нетаняху диалогни тушунмайди - у фақат бир тилни тушунади, бу ракеталар, баллистик ракеталар ва ҳар хил дронлар.
Теҳрон Исроилни бир қанча қизил чизиқларни кесиб ўтганликда айблайди, жумладан Ғазодаги қуруқликдаги операция, Дамашқдаги Эрон консуллигига даъво қилинган ҳаво ҳужуми ва Теҳронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши.
Насруллоҳнинг ўлимига сабаб бўлган сўнгги зарба вазиятни янада оғирлаштирди.
Эрон ҳукумати босим остида эди.
Дамашқдаги консулликка уюштирилган ҳужумдан кейин Эрон Исроилга ракета ҳужуми билан жавоб қайтарди, бироқ бу жавоб мамлакат ичидаги қирғийларга етарли бўлмагандек туюлди. Уларнинг таъкидлашича, Эроннинг ҳаракатсизлиги Исроил томонидан янада кучайишига туртки беради.
Вазият Исроил томонидан ҳужумга учраган ва Теҳрондан унчалик кўп ёрдам олмаган минтақадаги Эронпараст гуруҳларга ҳам таъсир қилмоқда. Бу Эроннинг Яқин Шарқдаги таъсирига путур этказиши мумкин.