Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрон келишувга тайёр, Исроил эса янги ҳужумга тайёрланмоқда

Эрон келишувга тайёр, Исроил эса янги ҳужумга тайёрланмоқда

Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатловчи битим тузишга тайёр, дея баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи.

Шунингдек, у Теҳрон Эронга ҳужумларини тўхтатса, Исроилга қарши ҳужумларни тўхтатишини ҳам таъкидлади.

Лекин ҳозирча бу баёнотга қарама-қарши тарафдан ижобий жавоб берилмади.

Исроил кучлари эронликлардан ҳарбий инфратузилма яқинидаги ҳудудларни зудлик билан тарк этишни сўради. Яҳудий кучлари эронликларни шошилинч равишда огоҳлантириб, аҳолини ҳарбий объектлар атрофидаги ҳудудларни тарк этишга чақирди.

"Ҳарбий қурол заводларида ёки уларга яқин жойда бўлган барча шахслар ва уларни қўллаб-қувватлаш объектлари ушбу ҳудудларни дарҳол тарк этишлари ва кейинги огоҳлантиришгача қайтмасликлари керак. Сизнинг ушбу инфратузилма яқинида бўлишингиз ҳаётингизни хавф остига қўяди", дейилади Исроил армиясининг Х ижтимоий тармоқдаги форс тилида ёзилган постида.

Киритилди: 14:43 15.06.2025. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!