Эрон президенти Масуд Пезешкиан 1 октабр куни Исроилга қилинган кенг кўламли ракета ҳужумидан сўнг баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, операция Исроилнинг «Темир гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимининг заифлигини яққол кўрсатди.
«Кеча Эрон Ислом Республикаси қуролли кучларининг ғурурли операцияси уларнинг [Исроилни назарда тутади – муҳаррир эслатмаси] мақтовга сазовор бўлган Темир гумбаз шишадан ҳам мўрт эканлигини исботлади», деди Пезешкиан.
❕Эрон раҳбари ўз мамлакати урушга интилмаслигини, балки ўз манфаатларини «охиригача» ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлади.
✍️ Ҳужум Исроилнинг Ливандаги ҳаракатларига ва Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлдирилишига жавоб бўлди. Исроил Эрон «жиддий хато» қилганини айтди ва қасос олишга ваъда берди.