Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси биринчи марта ўрта масофага мўлжалланган “Сижжил” ракетаси жанговар ҳолатда учирилгани ҳақида маълум қилди.
Бу ҳақда Tasnim хабар бермоқда.
“Сижжил” Эроннинг икки босқичли қаттиқ ёқилғида 2000 км масофага учадиган баллистик ракетаси ҳисобланади.
Мутахассислар уни ядро қуролини ташувчи восита деб ҳисоблайди.
“Сижжил” ракетасининг Исроилга қанчалик талофат етказгани маълум эмас.
ЦАХАЛ бугун учирилган ракеталарнинг барчаси уриб туширилганини эълон қилган.