Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Исроилга кучлироқ зарба беришни режалаштирмоқда

 Эрон Исроилга кучлироқ зарба беришни режалаштирмоқда

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Эрон Исроилга қарши кучли ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳужумда нафақат ракеталар ва дронлар, балки Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ва мунтазам армия ҳам жалб этилиши мумкин. Эрон расмийси шундай деди: “Бизнинг ҳарбийларимиз (октябрь ойи охиридаги Исроил зарбаси натижасида) йўқотишларга учради ва энди жавоб беришимиз керак.”

Манба маълум қилишича, Исроилга қарши янги ҳужум АҚШдаги президентлик сайловидан кейин, 5 ноябрдан кейин, лекин янги президентнинг январдаги инаугурациясидан олдин амалга оширилиши кутилмоқда. Теҳрон, шунингдек, ҳужумни Ироқ ҳудуди орқали амалга ошириши ва Исроил ҳарбий объектларига “ўтган сафарга қараганда анча агрессив” зарба беришини ҳам эҳтимолга олиб чиқмоқда.

Аввалроқ, 26 октябр куни Исроил мудофаа кучлари Эрон ҳудудига бир қатор аниқ ҳаво зарбалари берган, бу зарбаларни Теҳрон ва унинг иттифоқчилари томонидан сўнгги ойларда қилинган кўплаб ҳужумларга жавоб сифатида баҳолаган. Эрон ҳокимияти маълумотига кўра, ушбу зарбалар натижасида тўрт нафар эронлик ҳарбий ҳалок бўлган.

Киритилди: 23:58 04.11.2024. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!