Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий АҚШнинг Эрон талабларига берган жавоби қониқарли бўлмаганини билдирди.
Унинг айтишича, Вашингтон Эрон илгари сурган 7 та шартни бажариши керак. Улар орасида минтақада урушни тўхтатиш, санкцияларни бекор қилиш, музлатилган активларни қайтариш, АҚШ блокадасини тугатиш, Эронга ҳужумларни тўхтатиш, АҚШ қўшинларини минтақадан олиб чиқиш ва етказилган зарар учун товон тўлаш талаблари бор. Фақат шундан кейингина Ҳўрмуз бўғози қайта очилади.