Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Ҳиндистон танкерларига Ҳўрмуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Эрон Ҳиндистон танкерларига Ҳўрмуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Эрон Ҳиндистон байроғи остидаги танкерларга Ҳўрмуз бўғозидан ўтишга рухсат берди.

Бу келишув икки давлат ТИВ раҳбарлари ўртасидаги музокаралардан сўнг эришилган, деб ёзади РИА Новости.

"Нью-Деҳлининг Яқин Шарқ дипломатияси ўз самарасини берди. Эрон Ҳиндистон нефть танкерларига стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳўрмуз бўғози орқали ўтишга рухсат берди," - дейилади India Today хабарида.

Нашр манбаларига кўра, бундай келишувларга ташқи ишлар вазири Жайшанкар ва унинг эронлик ҳамкасби Аббос Аракчи ўртасидаги музокаралардан сўнг эришилган.

"Музокаралар Ғарбий Осиёда кучайиб бораётган кескинлик фонида Ҳиндистоннинг энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлашга қаратилган," - дейилади India Today хабарида.

Айни пайтда Эрон манбаси бу маълумотни рад этди.

NDTV телеканалига кўра, “Пушпак” ва “Паримал” номли икки ҳинд танкери аллақачон бўғоздан ўтиб бўлган.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!