Эрон ҳали ядро қуролини ишлаб чиқмаган, бироқ бир неча ҳафта ичида у ядровий қурол яратиш учун парчаланувчи материал ишлаб чиқариши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Блинкен Колорадодаги Аспен хавфсизлик форумида маълум қилди.
Сиёсатчининг айтишича, Эрон ядровий дастурини ривожлантиришда давом этмоқда ва уран бойитиш технологиялари орқали Теҳрон битта ядровий бомба учун материал ишлаб чиқаришига “бир-икки ҳафта” кифоя қилади.