Бугун 18 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон ғазаб отига минди

Эрон ғазаб отига минди

Эрон оммавий ахборот воситалари хабар беришича, КСИР ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони адмирал Алиризо Тангсирийнинг буйруғи билан мамлакатнинг жанубидаги денгиз ва ракета бўлинмалари "ҳар қандай душманлик ҳаракатига" жавоб бериш учун тўлиқ жанговар ҳолатга келтирилди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг қанотли ракеталари 2500 километргача масофадаги нишонларни йўқ қилишга қодир.

Ўтган ҳафта АҚШ ва Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг қўшма машқлари ҳам яқин келажакда Эронга қарши ҳарбий операция режаси амалга оширилиши мумкинлигидан дарак бермоқда.

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълумотига кўра, ушбу машқлар давомида Исроилнинг F-15I ва F-35 Адир қирувчи самолётлари Арабистон яримороли устида АҚШнинг B-52H Stratofortress стратегик бомбардимончи самолётлари билан биргаликда ҳарбий маневрлар ўтказди.

Киритилди: 22:07 17.03.2025. Ўқилди: 2408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!