Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон Форс кўрфази ва Ҳўрмуз бўғозини бошқаришда давом этишини эълон қилди

Эрон Форс кўрфази ва Ҳўрмуз бўғозини бошқаришда давом этишини эълон қилди

Эрон олий раҳбари Можтаба Хоманаий Форс кўрфази куни муносабати билан йўллаган мактубида мамлакат АҚШ иштирокисиз хавфсизликни кафолатлаган ҳолда кўрфаз ва Ҳўрмуз бўғози устидан назоратни сақлаб қолиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Эрон Ҳўрмуз бўғозини амалий бошқариш имконияти орқали Форс кўрфази минтақасининг хавфсизлигини таъминлаш ва душманнинг суиистеъмолчиликларига чек қўйиш ниятида," – деди Хоманаий.

Унинг сўзларига кўра, Форс кўрфази минтақасида Америка таъсири бўлмаса, уни ёрқин келажак кутмоқда.

Мамлакат президенти Масъуд Пезешкиён эса Форс кўрфази хавфсизлиги бир давлатга эмас, барча қирғоқбўйи мамлакатлари ҳамкорлигига боғлиқ эканини билдирди.

Киритилди: Бугун 12:40. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!