Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон бугун тинчлик бўйича янги таклиф тақдим этиши мумкин

Эрон бугун тинчлик бўйича янги таклиф тақдим этиши мумкин

Эрон бугун, 1 май куни Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилиш бўйича янгиланган тинчлик таклифини тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда CNN ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

«Покистонлик воситачилар АҚШ президенти Дональд Трамп аввалги версияни рад этганидан сўнг, Эрондан янгиланган тинчлик таклифини кутишмоқда. Манбаларнинг сўзларига кўра, жавоб жума кунигача келиб тушиши мумкин», — дейилади мақолада.

Телеканалнинг қайд этишича, Трамп Эрон билан музокаралар жараёнидан фақат у ва шахсларнинг тор доираси хабардор эканлигини маълум қилган. Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, музокаралар «омма олдида гўёки боши берк кўчага кириб қолгандек кўринса-да», аслида давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 13:53. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!