Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Болгарияни Америка ҳарбий самолётларини Безмер авиабазасига вақтинча жойлаштириш тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Болгария ташқи ишлар вазири Велислава Петрова-Чамова билан телефон орқали суҳбат чоғида Эрон ташқи ишлар вазири АҚШга Эронга қарши операцияларни қўллаб-қувватловчи ҳарбий самолётларни жойлаштириш учун авиабаза бериш уларда иштирок этиш билан баробар эканлигини айтди.
Арағчи бундай ҳаракат қабул қилиниши мумкин эмаслигини ва икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларга зид эканлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, Эрон вазири Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан телефон орқали суҳбатлашди ва у Кипрдаги хорижий ҳарбий базалардан Эронга қарши операциялар учун фойдаланишнинг олдини олиш муҳимлигини таъкидлади.
Ўтган ҳафта Болгария парламенти Безмер авиабазасига саккизтагача Америка КС-135 танкер самолёти ва 250 тагача АҚШ ҳарбий хизматчисини вақтинча жойлаштиришни маъқуллади. София ҳужумкор қуроллардан фойдаланилмаслигини ва бу қадам Болгарияни ҳарбий операцияларда иштирокчи қилмаслигини айтди.