Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Андижонда 39 минг доллар талаб қилган банкир ва машинист ушланди

Андижонда 39 минг доллар талаб қилган банкир ва машинист ушланди

Давлат захирасидаги ерни олиб бериш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди.

Андижон вилояти Марҳамат туманида фаолият юритувчи банк хизматлари марказларидан бирининг бошлиғи ва «Норин-Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси машинисти ўзаро тил бириктириб, 1989 й.т. фуқаронинг ишончига киришган. Улар Марҳамат тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 24 сотих ер майдонининг гўёки турар-жой тоифасига оид ҳужжатлари борлигини айтиб, мансабдор танишлари орқали уни келгусида мазкур фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 39 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда машинист олдиндан 25 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:12. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!