"Дастлабки маълумотларга кўра, Россия Радушнага қилинган ҳужумда КХДР етказиб берган ракетадан фойдаланган. Бу бизнинг дастлабки баҳолашимиз.
Қўшимча суриштирувлар ўтказилади ҳамда барча далиллар текширилади, бироқ ушбу босқичда бу Шимолий Корея баллистик ракетаси бўлган деб ҳисобланмоқда.
Москва ва Пхенян режими ўртасидаги ушбу иттифоқ ракеталар, Шимолий Кореянинг Европадаги, чегараларимиздаги ортиб бораётган ҳарбий иштироки ҳамда украиналик болаларнинг ўлдирилиши устига қурилган", — деди Украина президенти.