Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Баҳрайнда АҚШнинг Patriot ҳаво мудофаа тизими йўқ қилди

Эрон Баҳрайнда АҚШнинг Patriot ҳаво мудофаа тизими йўқ қилди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК, Эроннинг элит ҳарбий кучи) Баҳрайнда АҚШ ҳаво мудофааси тизимини йўқ қилди.

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги ИИҚКга таяниб хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ракета зарбалари ва дрон ҳужумлари Муҳаррақ минтақасидаги ҳаво мудофааси тизими ва радарини, шунингдек, Рифаҳ минтақасидаги Patriot тизимини йўқ қилди.

Ҳарбийлар ҳужум "келажакдаги кенг кўламли операциялар учун йўл очиш" учун амалга оширилганини таъкидладилар.

Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрондаги нишонларга қарши яна бир қатор зарбалар бошланганини эълон қилган эди.

Киритилди: 11:51 21.07.2026. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!