Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон атрофидаги вазият НАТОнинг Россия билан эҳтимолий тўқнашувга тайёр эмаслигини кўрсатди

Эрон атрофидаги вазият НАТОнинг Россия билан эҳтимолий тўқнашувга тайёр эмаслигини кўрсатди

Яқин Шарқдаги кескинлик, хусусан, Эрон атрофидаги воқеалар Шимолий Атлантика альянси мудофаасидаги заиф нуқталарни очиб берди. Бу ҳақда Politico нашри таҳлилий мақола эълон қилди.

Нашрнинг ёзишича, НАТО Ирондаги АҚШ-Исроил урушидан масофа сақлашга ҳаракат қилган бўлса-да, мазкур можаро альянс ичидаги жиддий ихтилофларни юзага чиқарди. Хусусан, Европа давлатлари Вашингтоннинг ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги талабларини эътиборсиз қолдирган. Бу эса альянс аъзолари ўртасидаги «фикрлар хилма-хиллиги»ни янада чуқурлаштирган.

Мақола муаллифларига кўра, ушбу заифликлар альянснинг Россия билан эҳтимолий қарама-қаршилигини сезиларли даражада мураккаблаштириши мумкин. Ваҳоланки, расмий Москва бир неча бор НАТО давлатларига ҳужум қилиш нияти йўқлигини таъкидлаб келаётган бўлса-да, альянс ичидаги мувофиқликнинг йўқлиги унинг мудофаа қобилиятига шубҳа уйғотмоқда.

Киритилди: Бугун 15:03. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!