Доҳадан олинган видеода ракеталар учиб ўтаётгани акс этган. Қатар осмонида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламоқда.
Эрон АҚШнинг Қатардаги Ал-Удейд базасига қарши операция бошлади, деб хабар бермоқда Эрон давлат телерадиокомпанияси.
АҚШнинг Қувайт ва Баҳрайндаги базаларига ҳам зарба берилиши мумкин, деб ёзмоқда Эрон матбуоти.
Шунингдек, Эрон Қўшма Штатларнинг Ироқдаги АҚШ кучларига ҳам ракета зарбалари берди, деб ёзмоқда Clash Report.