Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон АҚШнинг агрессив ҳаракатларига нисбатан ўз норозилигини билдирди

Эрон АҚШнинг агрессив ҳаракатларига нисбатан ўз норозилигини билдирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Багаи АҚШнинг мамлакат жанубий ҳудудларига берган янги зарбаларини, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Уммонга нисбатан айтган таҳдидларини кескин қоралади. Бу ҳақда Эрон ТИВнинг Telegram-канали хабар берди.

Багаининг сўзларига кўра, Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетига қарши қаратилган агрессив хатти-ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ ва БМТ Уставининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.

«ТИВ вакили, шунингдек, Америка расмийларининг Эрон ва минтақадаги бошқа бир қатор давлатлар манзилига йўллаган таҳдидли баёнотларини қоралаб, дўст ва биродар Уммон давлати билан бирдамлик билдирди», — дейилади вазирлик баёнотида.

Киритилди: Бугун 14:21. Ўқилди: 162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!