Эрон АҚШни музокаралар ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишда айблади ва Теҳроннинг етти шартини қабул қилишга чақирди.
Бу ҳақда Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий ўзининг Telegram каналида ёзди.
«Мавжуд бўлмаган музокаралар ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишни тўхтатинг. Ғарбий Осиёдаги янги тартибни инкор этишни бас қилинг. Эрон томонидан бир неча бор илгари сурилган етти шартни қабул қилиш вақти келди», — дея таъкидлади у.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда Эрон билан олиб борилаётган музокаралар можаронинг тугашига олиб келиши мумкинлигини айтган эди.
«Улар биз билан гаплашмоқда ва жуда хушмуомалалик билан мулоқот қилмоқда. Нима бўлишини кўрамиз. Аммо буларнинг барчаси якунланиши учун яхши имкониятлар бор», — деган эди Оқ уй маъмурияти раҳбари.