Эрон АҚШ билан келишмовчиликларни ҳал қилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни қайта бошлашга тайёр, башарти Вашингтон адолатли келишувга эришиш йўлида самимий интилиш намойиш этса.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Financial Times газетаси учун ёзган мақоласида маълум қилди.
«Агар АҚШ томонидан ишончни мустаҳкамлаш ва адолатли ечимга эришишга бўлган самимий хоҳишнинг ишончли далилларини кўрсак, Эрон дипломатияга яна бир бор имконият беришга тайёр», — деб таъкидлади Эрон ТИВ раҳбари.
Арағчи, шунингдек, Вашингтоннинг ҳарбий ҳаракатлар фойдасига дипломатик йўлдан воз кечиши янада жиддий стратегик муваффақиятсизликка (мағлубиятга) олиб келишидан огоҳлантирди.