Эрон ва АҚШ ўртасида уранни бойитишни тўхтатиш ёки унинг даражасини пасайтириш имконияти муҳокама қилинмаяпти.
Бу ҳақда Теҳронда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Эсмаил Бақоий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар ҳали бундай босқичга етмаган.
«Йўқ, ҳозир биз умуман бундай босқичда эмасмиз. Шу вақтга қадар ядровий мавзуга оид тафсилотларни муҳокама қилмаяпмиз ва муҳокама қилмаганмиз», — деди у.
Бақоий, шунингдек, Эронга қарши АҚШ ёки бошқа давлатлар томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳарбий ҳужум жавобсиз қолмаслигини таъкидлади.