Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон АҚШ билан музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди

Эрон АҚШ билан музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди

Эрон ва АҚШ ўртасида айни пайтда ҳеч қандай музокара олиб борилмаяпти.

Бу ҳақда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳсин Ризоий Al Mayadeen телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

«Ҳозирги вақтда америкаликлар билан ҳеч қандай музокара ўтказмаётганимизни тасдиқлайман», — деди Ризоий.

Унинг таъкидлашича, Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ҳозирча дипломатик мулоқот жараёни йўлга қўйилмаган.

Шунингдек, Эрон томони АҚШдан музокараларни давом эттириш учун илгари сурилган шартларга аниқ жавоб кутаётгани билдирилди.

Киритилди: 23:32 10.11.2026. Ўқилди: 186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар