Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” агентлиги 11-13 март кунлари республика бўйлаб кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унда келтирилишича, Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11 мартда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 12-13 мартда 0-5 даража илиқ кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари;

ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 11 мартда 13-18 даража илиқ, 12-13 мартда 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари;

ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 11-12 мартда 13-18 даража илиқ, 13 мартда 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;

ҳаво бироз булутли бўлади, 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 12-13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 11 мартда 15-20 даража илиқ, 12-13 мартда 18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;

ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 11-12 мартда 13-18 даража илиқ, 13 мартда 15-20 даража илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудлари;

ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 11 мартда Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 мартда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 13 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Киритилди: Бугун 00:52. Ўқилди: 1121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!