Бугун 4 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон аҳолини эҳтимолий ядровий ҳужумга тайёргарлик кўришга чақирди

Эрон аҳолини эҳтимолий ядровий ҳужумга тайёргарлик кўришга чақирди

Эронда эҳтимолий ядровий ҳужум оқибатларидан ҳимояланиш бўйича аҳолига махсус кўрсатмалар тарқатилди. Бу ҳақда мамлакат давлат оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Тавсияларга кўра, ядровий портлаш содир бўлган тақдирда фуқаролар мустаҳкам бинолар ёки ерости бошпаналарига кириб, камида 24 соат давомида ташқарига чиқмаслиги керак.

Шунингдек, радиоактив заррачалардан ҳимояланиш учун эшик ва деразаларни ёпиш, ташқи ҳавони киритувчи шамоллатиш тизимларини ўчириш тавсия қилинган.

Бу орада америкалик журналист Такер Карлсон АҚШ яқин кунларда Эрон марказидаги "Пикакс" тоғида жойлашган ерости ядровий объектига зарба бериши мумкинлигини даъво қилди.

Бироқ Вашингтон бундай ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлагани йўқ. Карлсоннинг ядровий зарба ҳақидаги даъвоси ҳам ҳозирча ишончли далиллар билан тасдиқланмаган.

Киритилди: 23:43 03.11.2026. Ўқилди: 400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!