Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ермак кетган: Зеленский офисини энди ким бошқаради?

Ермак кетган: Зеленский офисини энди ким бошқаради?

Украина президенти Владимир Зеленский 8 декабрь куни журналистлар билан суҳбатда Президент офиси раҳбари лавозимига тайинланиши этилиши мумкин бўлган беш номзодни тилга олди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар берди.

Зеленский кўрсатган номзодлар:

  • Денис Шмыгаль — мудофаа вазири
  • Михаил Федоров — биринчи вице-премьер, рақамли трансформация вазири
  • Кирилл Буданов — Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведка бошқармаси раҳбари
  • Павел Палис — Президент офиси раҳбари ўринбосари
  • Сергей Кислица — ташқи ишлар вазири ўринбосари

Зеленскийнинг таъкидлашича, айрим номзодларни тайинлаш ҳуқуқий жиҳатдан ҳам қийинчилик туғдиради. Жумладан, Шмыгаль ва Федоровни Президент офисига тайинлаш учун уларни аввал Рада ўз вазифаларидан озод қилиши керак.

У, шунингдек, барча номзодлар муҳим позицияларда ишлаётгани учун қарор қабул қилиш осон эмаслигини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Зеленский Президент аппарати раҳбари Андрей Ермакни лавозимидан озод этганди. Шу куни терговчилар «Энергоатом»да катта миқдордаги ўғирлик иши доирасида Ермак уйида тинтув ўтказган. Унга айб эълон қилинмаган, аммо Ермак тинтувдан кейин истеъфо бериб, фронтга кетишини билдирган.

Ермак кетганидан сўнг Украинада тинчлик музокаралари бўйича делегацияни Украина МХҚ бош котиби Рустем Умеров бошқариб бормоқда.

Киритилди: Бугун 13:08. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!