Туркиянинг шимоли-ғарбидаги чанғи курортида жойлашган меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида камида 76 киши ҳалок бўлди ва 50 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.
Ёнғин сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 3:27 да (ГМТ 00:27) Карталкая тоғ курортидаги 12 қаватли "Grand Kartal" меҳмонхонасининг ошхонасида бошланган.
Воқеа жойида журналистларга мурожаат қилган ички ишлар вазири Али Ерликая: "Бизнинг қайғумиз чексиз," деди.