Колумбиянинг Соледада шаҳрида ҳомиладор аёл ва 4 яшар қизига тажовуз қилган кимсани ўша ерлик эркаклар топиб олиб, уриб ўлдиришган.
“Moderator.az” манбасининг хабар беришича, марҳум жиноятчи олдин ҳам иккита аёлнинг номусига теккан экан. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари ҳам тўполонни боса олмаган. Осмонга қараб отилган ўқдан сўнг одамлар полиция ходимларини ҳам дўппослашга тушишган.