Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрдўғон Украина можароси тез орада тугашини кутмаслигини айтди

Эрдўғон Украина можароси тез орада тугашини кутмаслигини айтди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия ва Украина ўртасидаги можаро тез орада тугашини кутмаслигини айтди.

У бу ҳақда Истанбулдаги Миллий мудофаа университети офицерларига диплом топшириш маросимида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Россия ва Украина ўртасидаги уруш деярли икки ярим йилдан бери давом этмоқда, чунки ҳеч бир томон бошқасидан тўлиқ устунликни таъминлай олмайди, бу эса кўплаб қурбонликлар ва вайронагарчиликларни келтириб чиқармоқда.

Афсуски, ҳеч кимда яқин орада урушни тугата оладиган кучли ирода кўрмаяпман”, деди Эрдўғон.

Унинг сўзларига кўра, Туркия можарони тўхтатиш учун “қўлидан келган барча ишни қилмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, Туркия раҳбари 9–11 июль кунлари Вашингтонда ўзи иштирок этган НАТО саммити якунлари бўйича журналистлар саволларига жавоб берар экан, Украина можаросини дипломатия йўли билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаган, шунингдек, Туркияни яна бир бор музокараларда воситачи сифатида таклиф қилган.

Киритилди: 22:51 13.07.2024. Ўқилди: 1561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!