Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украинадаги тинчлик жараёнида ютқазганлар бўлмаслигига ишонч билдирди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Туркия раҳбари Туркия Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттираётганини айтди.
“Урушнинг ғолиби, тинчликнинг эса ютқазувчиси йўқ деган ишонч билан саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз”, деди Эрдўғон.