Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрдўғон: "Туркия Россия ва Украина билан музокара олиб бормоқда"

Эрдўғон: "Туркия Россия ва Украина билан музокара олиб бормоқда"

Туркия Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш бўйича Россия ва Украина билан алоқада бўлиб турибди ва Болгариянинг истисноий иқтисодий зонасида (ИИЗ) иккита савдо кемасига қилинган дронлар ҳужумидан афсусда.

Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўгон Болгария бош вазири Румен Радев билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатда маълум қилди.

Туркия Президенти Администрациясининг Коммуникация бошқармаси томонидан X ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотга кўра, етакчилар икки томонлама муносабатларни, шунингдек, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилишган. Суҳбат давомида Эрдоган икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш бўйича қадамлар ташланишини ва биринчи навбатда савдо соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш учун аниқ чоралар кўрилишини айтган.

Бундан ташқари, Болгария бош вазири Анталияда бўлиб ўтадиган COP31 етакчилари саммитига таклиф қилинган.

Киритилди: Бугун 07:00. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!