Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрдўғон Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди: асосий мавзу — Эрон

Эрдўғон Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди: асосий мавзу — Эрон

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилиб, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кескинликни бартараф этиш зарурлигини таъкидлади.

Туркия президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, Эрдўғон Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш муҳимлигини билдирган. Шунингдек, Анқара тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаган.

Суҳбат давомида етакчилар икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал масалаларни ҳам муҳокама қилган.

Эрдўғон Туркия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик бундан кейин ҳам кенгайишига ишонч билдириб, Анқара ва Вашингтон алоқаларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этган.

Киритилди: 04:46 08.11.2026. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар