Террорчилар Туркиянинг чақириғини ҳеч қандай "лекин"сиз бажаришлари керак.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Рамазон байрами муносабати билан ўз табрик нутқида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, расмий Анқара "Террорсиз Туркия" мақсадига эришиш учун ҳаракат қилишда давом этмоқда.
"Давлатимиз талаб қўйди ва ўз мажбуриятларини бажарди. Энди навбат бошқа томонда. Улар бу чақириқни сўзсиз бажаришлари керак. Бу масалада бизда у қадар чексиз вақт ва сабр йўқ", - деди Эрдўған.
Туркия раҳбари террорчилар зудликсиз қуролларини ташлаши кераклигини таъкидлади: “Минтақавий ва глобал сиёсат, мамлакат ичида рўй бераётган воқеалар бу жараённинг муваффақиятли якунланиши учун биз учун ҳар қачонгидан ҳам қулайроқ шароит яратмоқда”.