Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўғон Истанбулда зилзилага тайёргарлик кўришга чақирди

Эрдўғон Истанбулда зилзилага тайёргарлик кўришга чақирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Эгей денгизи ҳудудида тез-тез содир бўлаётган зилзилалар туфайли Истанбул ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.

Унинг айтишича, маҳаллий маъмуриятлар бу масалага тегишли эътибор қаратишлари ва шаҳар муҳитини ўзгартириш лойиҳалари орқали шаҳарларни эҳтимолий зилзилаларга тайёрлашлари зарур.

Туркия шаҳарларини, айниқса Истанбулни зилзилабардош қилишдан бошқа чора йўқ, деди Эрдоған.

Аввалроқ муҳандис-геофизиклар палатасининг Измир бўлими раҳбари Синанджан Озичер Туркиянинг курорт минтақасида, айниқса Измирда вайрон қилувчи зилзила хавфи борлигини, бу шаҳар Истанбулга қараганда кўпроқ хавф остида эканлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 14:09 04.02.2025. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!