Туркия жанубий чегараларида вазиятни беқарорлаштиришдан манфаатдор одамлар борлигини билади.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Рамазон ҳайити муносабати билан табрик нутқи чоғида айтиб ўтди.
У Туркиянинг Сурияда содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаб ўтди: "Биз керакли чораларни кўряпмиз. Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий бирлигини бузишдан ким манфаатдор эканини биламиз. Бунга йўл қўймаймиз" - деди Эрдўғон.