Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Туркистондаги Хожа Аҳмад Ясавий мақбарасига ноёб қўлда ёзилган Қуръон совға қилди.
Кеча Туркистонда бўлиб ўтган Туркий Давлатлар Ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этувчи давлатлар раҳбарлари Хожа Аҳмад Ясавий мақбарасини зиёрат қилишди.
Ташриф давомида Эрдоған ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган мақбарага Усмонли хаттот Аҳмад Шамсиддин Қораҳисарий томонидан яратилган қўлда ёзилган Қуръонни совға қилди.
Акорда хабарига кўра, меҳмонларга турк-ислом дунёсининг таниқли мутафаккир ва шоирларининг 45 та китобидан иборат кўргазма тақдим этилди. Улар орасида Низомийнинг "Хамса", Фузулийнинг "Лайли ва Мажнун" достони ва бошқа ноёб асарлар бор эди.