Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaн Россия ва Украина ўртасидаги уруш тез орада тугашини кутмаслигини айтди, деб ёзади TRT Haber.
“Томонларнинг ҳеч бири бошқасидан тўлиқ устунликка эриша олмайдиган можаро катта қурбонлар ва ҳалокатларга олиб келади. «Афсус билан тан оламанки, можарога яқин келажакда барҳам бериш учун кучли ирода ҳали аниқ эмас», — деди Эрдўған.
Туркия раҳбарининг қўшимча қилишича, Анқара «можарони тўхтатиш учун ҳамма нарсани қилмоқда».