Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эрдўған: “Туркман гази 5 йилдан кейин Каспий денгизи туби орқали Туркияга етказилади”

Эрдўған: “Туркман гази 5 йилдан кейин Каспий денгизи туби орқали Туркияга етказилади”

Туркия Туркманистон табиий газини 5 йил ичида Каспий денгизи остидаги қувурлар орқали импорт қилади.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбул табиий ресурслар саммитидаги нутқи чоғида маълум қилди.

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб биз туркман газини Эрон ҳудуди орқали Туркияга етказиб бермоқдамиз, – деди Туркия президенти.

Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача ушбу йўналиш бўйлаб 250 миллион куб метр табиий газ ташилган: “ Йил охирига қадар унинг ҳажми 1,3 миллиард куб метрга етиши кутилмоқда”.

Киритилди: 20:22 02.05.2025. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!