Қора денгизда савдо ва фуқаролик кемаларига ҳужумлар кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада республика элчилари билан учрашувда сўзлаган нутқида, деб ёзади "TASS" TRT Haber трансляциясига таяниб.
"Сўнгги кунларда содир бўлган савдо ва фуқаролик кемаларига ҳужумлар Қора денгизда навигация хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Улар ҳеч кимга ҳеч қандай фойда келтирмайди," деган Эрдўған Туркия можаронинг ҳар икки томонига аниқ огоҳлантириш юбораётганини таъкидлаб.
Туркия президенти Анқара эскалацияга йўл қўймаслик ва минтақада денгиз коммуникациялари хавфсизлигини сақлаш тарафдори эканини таъкидлади.