Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрдоған май ойида Озарбайжонга ташриф буюради

Эрдоған май ойида Озарбайжонга ташриф буюради

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған келаси ой Озарбайжонга ташриф буюради, деб хабар беради «A Haber» телеканали.

Бундан ташқари, 29 апрель куни Эрдоған IV ҳукуматлараро саммитда иштирок этиш учун Италияга боради. 3 май куни Шимолий Кипр Турк Республикасида бўлиб ўтадиган TEKNOFEST технология фестивалида иштирок этади.

Туркия президенти июнь ойида АҚШ пойтахти Вашингтонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам 2025 йил май ойи бошида Озарбайжонга расмий ташриф билан келиши ҳақида ёзган эдик.

Киритилди: 00:25 27.04.2025. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!