Ер сайёрасида август ойи бошидан буён учинчи магнит бўрони қайд этилди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти ҳузуридаги Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, бу галги геомагнит фаоллик узоқ давом этмайди. Кутилишича, Ер магнит майдонидаги ўзгаришлар бир неча соат ичида сусая бошлайди.
Лаборатория маълумотида айтилишича, туш вақтига қадар магнит майдони яна заиф даражадаги беқарор ҳолатга қайтиши мумкин.
Шу тариқа, жорий ҳодиса август ойида Ерга таъсир қилган учинчи магнит бўрони бўлди.