Ер юзида 66 соатдан бери узлуксиз давом этган магнит бўрони ниҳоясига етди.
Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси баёнотида айтилган.
Маълумотларга кўра, якшанба куни Ерда бошланган магнит бўрони сўнггидан олдинги қувват даражаси – G4 даражасига етган. "Магнит бўрони тугади, геомагнит индекслар яшил ҳудудга қайтди", — дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, Ерга яқин ҳудудларда қуёш шамолининг параметрлари шундайки, бўроннинг қайта тикланиши учун деярли ҳеч қандай имконият йўқ.
Ўтган ҳодиса 66 соат давом этди ва магнит бўронининг давомийлиги 69 соат бўлган 2017 йил апрель ойидан буён доимий геомагнит бузилишлар ва бўронларнинг энг узун сериясига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Ердаги магнит майдоннинг бузилиш даражаси беш қийматли шкала бўйича баҳоланади. G1 заиф, G5 эса жуда кучли.