Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ер ядроси тўхтаб қолдими?

Ер ядроси тўхтаб қолдими?

Пекин университети тадқиқотчилари - илмий ходим Йи Янг ва профессор Сяодонг Сонг нуфузли Nature Geoscince журналида ўз тақдқиқотлари натижаларини чоп этганларидан сўнг, матбуотда Ер ядроси айланишдан тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар ва шов-шувлар кўпая бошлади. Аслида нима бўлмоқда ? Ҳозир шуни қисқа ва содда тарзда тушунтиришга ҳаракат қиламан!

Сайёрамиз - Ер қобиғи, мантия, ички ва ташқи ядролардан ташкил топган. Яъни, Ер мантияси ва ички ядро орасида суюқ ташқи ядро жойлашган ва бу ҳолат ички ядрога Ернинг ўзидан бошқачароқ тезликда айланиш имконини беради. Шунда, Ер ташқи қобиғи ва ядроси тезликлари ҳолатини қуйидагича шарҳлашимиз мумкин:

1. Ер айланади, ядро эса ундан бироз тезроқ айланади. Бу тахмиман 2009-йилларга қадар шундай эди.

2. Ер айланади, ядро эса у билан бир хил тезликда айланади. Натижада, Ер сатҳидагилар учун ядро тўхтаб қолгандек туюлади. Аслида эса, фазода иккаласи бир хил тезликда айланади.

3. Ер айланади, ядро эса ундан бироз секинроқ айланади. Натижада, Ер сатҳидагилар учун ядро тескари айланаётгандек туюла бошлайди. Аслида иккаласи ҳам фазода бир йўналишда, фақат бироз фарқли тезликлар билан айланаётган бўлади.

Австралия Миллий университети геофизики Хрвоже Ткалчиcнинг фикрича, айланиш цикли ҳар 20-30 йилда такрорланади.

Илмий мақолаларни журналистикада нотўғри шарҳлаш ёки маълум бир мақсадлар учун атайлаб бузиб кўрсатиш туфайли турли шов-шувлар келиб чиқади. Ер ядроси тўхтаб қолганлиги ҳақидаги гаплар ҳам масаланинг туб моҳиятига етиб борилмаганлиги туфайли келиб чиққан шов-шув, холос.

Киритилди: 13:55 31.01.2023. Ўқилди: 5532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!