25 май куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан ўтказилган телефон суҳбатида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москванинг Киевдаги Украина ҳарбийлари билан боғлиқ объектларга зарбалар беришни бошлаш тўғрисидаги қарори ҳақида маълум қилди.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Лавров Рубиога ушбу қарор "Киев режими томонидан Россия ҳудудидаги тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига қарши содир этилаётган террорчилик хуружларига жавоб" эканини айтган.
Сергей Лавров, шунингдек, Россия томони АҚШ ва бошқа давлатларни ўз дипломатик ваколатхоналари ходимларини Киевдан эвакуация қилишга чақираётганини ҳам Марко Рубиога эслатиб ўтди, дейилади вазирлик баёнотида.