Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕОИИда гўшт маҳсулотлари учун янги техник регламент қабул қилинди

ЕОИИда гўшт маҳсулотлари учун янги техник регламент қабул қилинди

Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЭИК) Кенгаши Божхона иттифоқининг “Гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентига ўзгартиришлар киритди, деб хабар бермоқда ЕИК матбуот хизмати.

Ўзгаришлар Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Улар гўшт маҳсулотларининг озуқавий қийматини, яъни оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва калориялар миқдорини кўрсатиш талабларига таъсир қилади.

“Гўшт маҳсулотлари табиий келиб чиқиши жиҳатидан турли хил таркибга эга бўлгани туфайли (оқсил ва ёғлар миқдори) уларни ягона стандартга келтириш мураккаб. Шу сабабли ҳам бундай ўзгаришлар жорий этиш долзарбдир", - дейилади хабарда.

Янги техник регламентлар гўштнинг озуқавий қиймат кўрсаткичлари тўғри акс эттирилганини назорат қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Масалан, маҳсулот этикеткасида кўрсатилган оқсил 20% гача кам бўлиши, ёғлар, углеводлар ва калория миқдори эса этикеткада кўрстилганидан 20% гача кўп бўлишига рухсат берилади.

Худди шу каби стандартлар парранда гўштига нисбатан аллақачон (2021 йилда) татбиқ этилган бўлиб, уларо 2023 йилнинг биринчи январидан кучга кирган эди.

Янги қарор янги талабларга муаммосиз ўтиш учун 24 ойни назарда тутади. Техник регламентлар белгиланган тартибда аъзо давлатлар билан келишилади.

Киритилди: 16:55 28.09.2023. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!