Нигерия полицияси 29 декабрь куни собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ҳалокатга учраган Lexus автоуловини бошқарган 46 ёшли Адения Моболажи Кайодига айблов эълон қилди.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Жошуанинг икки мураббийи ҳалок бўлган, боксчининг ўзи эса жароҳат олган эди. Ҳаммаси бўлиб Кайодига тўртта айблов қўйилган, жумладан, ўлимга олиб келган хавфли ҳайдаш, шунингдек, амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт воситасини бошқариш.
Эслатиб ўтамиз, тезликни оширган Кайоди олдидаги машинани қувиб ўтмоқчи бўлганида бошқарувни йўқотиб қўйган (версиялардан бирига кўра, автомобилнинг покришкаси ёрилиб кетган) ва йўл четида турган юк машинасига бориб урилган. Зарба натижасида Жошуанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Сайна Гами ва унинг шахсий мураббийи Латиф Айоделе ўтирган машинанинг ўнг ярми қаттиқ шикастланган ва иккаласи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлганди.