Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Энтони Жошуа автоҳалокатда вафот этган мураббийлари ҳақида нима деди?

Энтони Жошуа автоҳалокатда вафот этган мураббийлари ҳақида нима деди?

Хабарингиз бор, таниқли боксчи Энтони Жошуа ва унинг жамоаси Нигериядаги саёҳатда автоҳалокатган учраган ва натижада чарм қўлқоп устасининг икки мураббийи вафот этганди.

Куни кеча Жошуа марҳумларнинг оиласидан хабар олди ва мухлисларга мурожаат қилди.

"Биродарларимнинг руҳига нисбатан кўрсатаётган ҳурматингиз учун катта раҳмат. Мен ҳатто уларнинг қай даражада ноёб инсон эканини англаб етмаган эканман. Улар билан ёнма-ён юриб, ҳазиллашиб яшайверибман, Худо менга берган инъомни сезмай қолибман.

Албатта, бу мен учун жуда оғир. Аммо яхши биламан — уларнинг ота-оналари учун янада оғирроқ синов. Худо биродарларимни ўз раҳматига олсин", - деди Энтони.

Киритилди: 16:51 09.01.2026. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!