Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Энг қиммат футбол брендлари эълон қилинди

Энг қиммат футбол брендлари эълон қилинди

Brand Finance сайти дунёнинг энг қиммат футбол брендлари рейтингини тақдим этди.

Консалтинг компанияси томонидан тузилган рейтингда “Реал Мадрид” ўтган йили “Манчестер Сити” томонидан банд этилган биринчи ўринга қайтди. Бунгача испан клуби бир неча йил кетма-кет биринчи ўринни эгаллаб келган. Шу билан бирга, Манчестер клубининг бренд қиймати ҳам худди Мадридники каби ошганини қайд этиш жоиз.

Энг қиммат футбол брендлари эълон қилинди

Фото: Brand Finance

10 та энг қиммат футбол брендлари қуйидагилар:

1. “Реал Мадрид” – 1,81 миллиард доллар;

2. “Манчестер Сити” – 1,73 миллиард доллар;

3. “Барселона” – 1,65 миллиард доллар;

4. “Манчестер Юнайтед” – 1,5 миллиард доллар;

5. “Ливерпуль” – 1,48 миллиард доллар;

6. “Бавария” – 1,33 миллиард доллар;

7. “ПСЖ” – 1,29 миллиард доллар;

8. “Арсенал” – 1,07 миллиард доллар;

9. “Тоттенхем” – 930 миллион доллар;

10. “Челси” – 897 миллион доллар.

Киритилди: 20:48 17.07.2024. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!