“2026 йилда энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–70-сон, 29.04.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, ҳар ярим йилда иқтисодиётнинг энергия сиғимини ҳисоблаш ва тегишли маълумотларни эълон қилиб бориш амалиёти жорий қилинади.
🗒 2026 йил 1 сентябргача олий таълим ташкилотлари учун энергия самарадорлиги ҳамда энергия тежамкорлигига оид амалий билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган мавзулар тегишли фанларнинг ўқув дастурларига киритилади ва амалиётга жорий этилади.
⏳ 2026/2027 ўқув йилидан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида тегишлича тарбияланувчи, ўқувчи ва талабаларда энергия тежамкорлиги бўйича билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган тадбирлар ташкил этиб борилади.
✅ Иқтиcодиёт тармоқлари корхоналари ва тегишли вазирлик, идоралар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда техника йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг “70710410 – Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит” магистратура мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилиш параметрлари 2026/2027 ўқув йили учун 25 фоизга оширилади.
🔗 Фармон билан тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар ва уларга эришиш тадбирлари бажарилишининг назорати “Энергия тежамкорлик” платформаси орқали юритилади.
📜 Кундалик ҳаётда энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш кўникмаларини сингдиришга қаратилган “Энергия самарадорлиги – фаровон ҳаёт гарови” умуммиллий ҳаракатини йўлга қўйилади ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилади.