Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон ва Тойлоқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “S.A.” МЧЖ раҳбари А.И. ҳамда “B.G.” фермер хўжалиги раҳбари А.С. электр жиҳозлари ва сув насосини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, жами 182 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “U.O.” фермер хўжалиги бошқарувчиси З.Т. сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 117,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.