Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўзатов ва Тахиатош тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар А.А. ва Б.Д. ўзларига тегишли хонадонларда пайвандлаш ва бошқа ускуналарни электр тармоқларига ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри улаб, жами 353,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “S.U.” ҳамда “А.К.” МЧЖ раҳбарлари ушбу корхоналарга қарашли савдо дўкони, новвойхона ва меҳмонхонада электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, жами 216,7 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қамаши ва Косон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.”, “G'.P.” ва “B-Z.” фермер хўжаликлари масъул шахслари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 129,5 млн. сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:15 06.12.2024. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!